Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон делегацияси мамлакатимиз аграр соҳасининг бир қатор объектларига ташриф буюради

2021-05-19 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 17 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Тожикистон делегациясини икки кун давомида аграр саноатнинг бир қатор объектлари билан таништиради. Делегацияга Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Ғафор бошчилик қилмоқда.

Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари самимий қабул ва умуман барқарор ва самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати ва халқига миннатдорлик билдирди. 

«Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик учун ички манбалар етарли. Мунтазам музокаралар олиб бориш, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида яқин алоқаларни ўрнатиш ва тажриба алмашиш ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига ёрдам беради.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Тожикистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажми йилдан-йилга ортиб бормоқда, қишлоқ хўжалиги ривожланишида хусусий секторнинг улуши тобора барқарор бўлмоқда.

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўсиши, дон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мевалар ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ишлаб чиқаришнинг юқори кўрсаткичлари кузатилмоқда. Бизнинг вазирлигимиз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бир қатор муҳим соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор», - дейди қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Ғафор. 

Шу тариқа, Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

айрим турдаги экинларни етиштириш, интенсив боғлар ва чорвачилик мажмуаларини яратиш соҳаларида агросаноат корхоналарининг ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек балиқчилик бўйича тажриба алмашиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари, селекция ютуқларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш, шунингдек уларни етиштириш технологияларидан фойдаланиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;

уруғчиликни тезкор ривожлантириш ҳамда дон, мойли экинлар ва пахтанинг юқори маҳсулдор навларини яратиш учун илмий-тадқиқот институтларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

чегара ҳудудларда ўсимликларни ҳимоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва зараркунандалар ҳамда чигирткаларга қарши кураш борасида қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш;

аграр кластерларни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тажрибасини ўрганиш;

қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, рақамли технологиялар ёрдамида экинлар ҳосилдорлигини прогнозлаш соҳасида тажриба алмашиш;

соҳага оид институтлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш, шунингдек Тожикистон Республикаси ҳамда мамлакатимизда ўтказиладиган конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, давра суҳбатларида қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг иштироки борасида ҳамкорлик қилиш масаласини кўриб чиқиш. 

Ташриф доирасида Тожикистон делегатцияси икки кун давомида Қишлоқ хўжалигида билимлар, инновациялар ва хизматлар маркази – AKIS, интенсив боғлар, иссиқхона хўжаликлари, чорвачилик ва паррандачилик фермалари, Аграр университет ҳузуридаги “Extension center”даги Балиқчилик маркази, мазкур университетдаги “in-vitro” лабораторияси ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лаборатория ва бошқа қишлоқ хўжалиги объектларида бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилиш комиссия ҳамраислари — Ўзбекистон Бош вазири А. Арипов ва Тожикистон Бош вазири К.Расулзода томонидан ўтказилган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться