Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БАА Энергетика ва инфратузилма вазири билан телефон мулоқоти тўғрисида

2021-05-19 | Сиёсат

2021 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга э’тибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
 
Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться