Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида UNHCRнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича минтақавий бюроси директори билан учрашув бўлиб ўтди

2021-05-18 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари (UNHCR) бошқармасининг Осиё ва Тинч океани бўйича минтақавий ваколатхонаси директори Индрика Ратватте билан учрашди

Музокаралар чоғида меҳмонга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари марказий ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

Томонлар мазкур йўналишдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, фуқаросизлик ҳолатларининг олдини олиш ва камайтириш, миллий қонунчиликка халқаро стандартларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Ушбу соҳаларда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон билан ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, икки ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Ҳелена Фрейзер, UNHCRнинг Марказий Осиё бўйича вакили Ханс Фридрих Шоддер ҳам иштирок этди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться