Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим муассасаси ва маҳаллалар ҳамкорлиги кенгаймоқда

2021-05-18 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманидаги Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳаллалари бириктирилди.

Ҳозирда улар билан биргаликда турли учрашувлар, очиқ давра суҳбатлари ва маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Институтда хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик ҳамда институт хусусиятидан келиб чиқиб, кулолчилик, тасвирий санъат, либос дизайни, бадиий фото тўгараклари ташкил этилиб, уларга мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар кенг жалб этилди.

Бугун институтда маҳалла раислари, фаоллари ҳамда ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Тадбир доирасида институт талаба-ёшлари томонидан «Practicum (Амалиёт)» номли ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазмада талабалар ижодига мансуб бир қанча тасвирий ва амалий санъат асарлари, тарихий услубларга хос бўлган ганчкорлик намуналари, ноёб тақинчоқлар нусхалари намойиш этилди.

«Нон сайли»да эса юртимизнинг турли ҳудудларида тайёрланган нон, ширинликлар, миллий либослар, урф-одат ва маросимлардан лавҳалар намойиш этилиб, қизиқувчилар учун улар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари меҳмонларни институтда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув ва маънавий-маърифий жараёнлар билан яқиндан таништириб, ёшлар учун ташкил этилган тўгараклар ҳақида маълумот берди ҳамда тасвирий санъатга қизиқувчи ёшлар учун маҳорат дарслари ўтди.

Очиқлар эшиклар куни 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан ташкил этилган «Музей – маънавий юксалиш маскани» номли тадбирга уланиб кетди. 

Тадбирда институт ректори Н.Сайфуллаев, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Ж.Исмаилова, Ўзбекистон давлат санъат музейи директори В.Файзиева, соҳа ходимлари ҳамда бўлажак музейшуносларни халқаро музейлар куни билан муборакбод этиб, юртимиз тарихи, бой маданий меросини ўрганиш, уни халқимиз ҳамда келажак авлодга етказишда музейшуносларнинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейлари билан институт ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, бугунги кунда уларда музейшунослик кафедрасининг филиаллари очилган.

Ушбу музейларда юртимиз тарихи ва санъатига оид бир қанча дурдоналар сақланаётгани, улар билан маҳалла ёшларини яқиндан таништириш мақсадида бугунги каби тадбирлар ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, истеъдодли талаба-ёшлар ҳамда ёш умидли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда шеърий гулдасталар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Тадбир якунида ташкилотчилар ҳамда иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан диплом ва сертификатлар билан тақдирланди.

– Бугунги тадбир жуда ҳам аҳамиятли бўлди, – дейди "Байналминал" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баходир Содиқов. – Ёшларимиз бир томондан мазкур институтда талабаларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, олий маълумот олишга бўлган қизиқиш ва интилишлари янада ошган бўлса, иккинчи томондан музейлар ва уларда сақланаётган ноёб буюмлар ҳамда юртимиз тарихига оид қизиқарли маълумотга эга бўлди. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг маънавий юксалишига хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться