Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразмда ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни” кенг нишонланди

2021-05-18 | Спорт

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди.

ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган футбол фестивали давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди.

Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳар бир гуруҳга бириктирилган маҳоратли мураббийлар бошчилигида махсус жиҳозланган жойларда эстафета, тўп билан муомала, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича машғулотлар ўтказишди.

Фестиваль давомида мураббийлар иштирокчиларни футбол сир-асрорлари билан яқиндан таништиришди. Тадбир сўнгида иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланди.

Қайд этиш зарур, бундай тадбирлар ёш ўқувчиларга катта футболга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига туртки бўлади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться