Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ёшлик” маҳалласи обод масканга айланади
2021-05-17 | Жамият
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласида бўлиб, дастурга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар ва аввалги ташрифи давомида айтилган камчиликларнинг бартараф этилганлик ҳолати билан танишди. Маҳаллада дастурда 215 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш режалаштирилган, амалда ҳозиргача 185 таси таъмирланган.
Маҳаллада 16 км газ тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган, ҳозирда 6,5 км газ тармоқлари реконструкция қилинган; 19 та газ тақсимлаш пунктларини қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 15 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланган. Маиший чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида маҳаллага 15 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилиши режалаштирилган, амалда тўлиқ бажарилган.
Вазир ўринбосари маҳаллага аввалги ташрифи давомида аҳоли мурожаатлари асосида 1 та болалар майдончаси қурилиши бўйича масьуллар билан келишилган эди. Ушбу майдонча тадбиркор томонидан 6 млн сўм ҳисобига қурилган. Б.Парпиев “Мурувват” маҳалласида ҳам бўлиб, амалга оширилган ишлар ҳолати билан манзилли танишди. Дастурга мувофиқ, 5,2 км йўллар, 10 км пиёдалар йўлаклари, 10 км велосепед йўлаклари режалаштирилган, амалда ҳозирда ишлар бошланмаган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги