Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёш дзюдочиларимиз муваффақияти
2021-05-17 | Спорт
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё очиқ кубоги якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги куни ёшлар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё очиқ кубогининг дастлабки икки кунида ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 8 та кумуш, 11 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Манба: ЎзА