Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франция компаниялари консорциуми Ўзбекистон сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашади

2021-05-17 | Туризм

Ўзбекистон - Франция савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг VIII  йиғилиши доирасида «MEDEF International»  француз тадбиркорлари ҳаракати билан ҳамкорликда Ўзбекистон - Франция бизнес-форуми ташкил этилди

Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги маълум қилишича, унда Франциянинг “Airbus”, “Poma”,  “Mnd”, “Keran”, “Compagnie des Alpes” каби йирик компаниялари вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида  Франция Ғазначилиги ва ушбу мамлакатнинг “Geode-Manie Lives-Compagnie des” компаниялари консорциумининг “Beldirsoy-Chimyon-Nanay” ва  “Alp-Patriarx MVK” қурилиш лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш учун 47,9 миллион евро миқдорида кредит жалб қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Шу билан бирга, “Beldirsoy-Chimyon-Nanay” халқаро мавсумий дам олиш масканини ташкил этишга доир лойиҳани молиялаштириш тўғрисидаги протокол ҳам тасдиқланди. Мазкур дам олиш масканининг концепцияси ва иқтисодий модели “Orex Loisirs”, “Compagnie des Alpes”, “Geode”, “Egis”, “Epode” va “Patriarch” каби  француз компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 480 миллион долларни ташкил этиб, лойиҳа доирасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, осма кўприклар ва чанғи йўлларини қуриш режалаштирилган.

Шу билан бирга, бизнес-форум доирасида сайёҳлик масканлари ҳудудида туя, эчки ва асаларичиликни ривожлантириш асосида қўшимча хизмат турларини ҳам ташкил этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро яқин алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться