Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Лицензион турнирга борадиган 3 нафар таэквондочи танлаб олинди

2021-05-12 | Спорт

Хабарингиз бор, шу йил 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё қитъаси таэквондочилари ўртасида Токио-2020 учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил бола) спортчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси мураббийлар штаби олиб борилган йиғинлар ва сўнгги мусобақалардан келиб чиқиб, ушбу муҳим мусобақада кимлар қатнашиши борасида якуний қарорга келишди.

Демак, Амман шаҳридаги лицензион турнирда Ўзбекистон шарафини Улуғбек Рашитов, Нигора Турсунқулова ҳамда Светлана Осипова ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, лицензион мусобақада финалга чиққан таэквондочилар Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишади.

Туризм ва спорт вазирлиги уччала спортчимизга ҳам лицензион мусобақада омад тилайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться