Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг истиқболларини муҳокама қилди

2021-05-12 | Сиёсат

Кеча  Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигида Ўзбекистон сенаторларининг Франция Сенати ҳузуридаги «Франция-Марказий Осиё» парламентлараро гуруҳи раиси Эрве Морей бошчилигида ушбу гуруҳ аъзолари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди

Парлмент юқори палатаси маълум ыилишича, музокаралар чоғида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида янада ривожланаётган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Франция  ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Франция сенаторлари таъкидлаганидек, парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув натижасида томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться