Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Волейбол: илк маротаба фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Урганчда ўтказилади

2021-05-11 | Спорт

Волейбол дунёда энг оммалашган ва ривожланган спорт турларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу спорт турига қизиқиш ниҳоятда юқори, десак муболаға бўлмайди. Бироқ, айрим сабабларга кўра юртимизда волейболни оммалаштириш ва ривожлантириш борасидаги ишлар оқсаётган эди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбариятида амалга оширилган ўзгаришлар натижасида ушбу спорт тури ривожида янги давр бошланди, дейиш мумкин. Аввало мусобақалар сони ошди. Эндиликда нафақат катталар ва ёшлар, ҳатто ўсмирлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Мусобақаларни тизимли равишда ўтказишга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Барча ёш тоифасидаги мусобақалар халқаро қоидалар асосида ўтказилиши йўлга қўйилди. Бу эса ўйинлардан кейин турли норозиликларнинг келиб чиқиши, ҳакамликдаки нохолисликларга барҳам беришга хизмат қилмоқда.

2021 йил 20-23 май кунлари мамлакатимиз волейболи тарихида илк маротаба фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Бу ҳам албатта юртимизда волейболнинг янада оммалашувига хизмат қилади.

Фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳар бир жамоа таркибидан 11 нафар волейболчи (либеро билан бирга) ҳамда бир нафар тренер жой олиши мумкин. Жамоалар таркибига 40-44 ёш ҳамда 45-49 ёшдаги бир нафардан ҳамда 50 ёш ва ундан юқори бўлган 9 нафар иштирокчи киритилиши белгилаб қўйилган.

Мазкур мусобақа спортчилик фаолиятини якунлаган, бироқ тренерлик фаолияти билан машғул бўлмаган собиқ волейболчиларга яна катта спорт ҳавосини ҳис қилишларига ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться