Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирнинг Сурхондарёга ташрифи давомида кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда

2021-05-11 | Сиёсат

Айни кунларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов томонидан Сурхондарё вилоятидаги қатор маҳаллаларда “маҳаллабай” ишлар ҳолати атрофлича ўрганилмоқда.

Ташриф давомида вилоятнинг чекка ва чегара ҳудудларида жойлашган, аҳоли муаммолари нисбатан кўп маҳаллалардаги турли аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали мавжуд муаммоларни ўрганиш, хонадон маданиятини шакллантириш, эҳтиёжманд оила вакилларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кўплаб ишлар йўлга қўйилмоқда.

Вазир раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида вилоятдаги мавжуд 721 та маҳаллаларнинг 149 тасида ичимлик суви, 124 тасида ички йўллар, 57 тасида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Айниқса, Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод ва Қумқўрғон туманларида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати қониқарли эмас. Жумладан, Бандихон туманидаги “Обод юрт” ва “Лимонзор” маҳаллаларида яшовчи аҳоли 25 км, “Қалдирғоч” маҳалласининг аҳолиси 18 км, Қизириқ туманидаги “Буюк келажак” маҳалласи аҳолиси 27 км, “Боғбонлар юрти” маҳалласи аҳолиси 20 км, Музработ туманидаги “Олмазор”, “Деҳқонобод”, “Яккатол” маҳаллалари аҳолиси 30 км, “Халқ йўли”, “Тонг юлдузи”, “Анорзор” маҳаллалари аҳолиси 40 км узоқликдан ичимлик суви ташиб истеъмол қилмоқда.

Умумий ҳисобда олганда, вилоятдаги 967 км асфальт йўл мукаммал таъмирга муҳтож. Жумладан, Бандихон туманидаги “Полвонтош”, “Навбаҳор”, “Наврўз”, “Обод турмуш”, “Қудуқсой”, “Обод юрт”, “Бағрикенг”, Қумқўрғон туманидаги “Пахтаобод”, “Ачамойли”, “Меҳрабод”, Музработ туманидаги “Олмазор”, “Алпомиш”, “Моҳият”, “Чегарачи” маҳаллаларидаги ички йўллар яроқсиз ҳолга тушиб қолган.

Бойсун, Қизириқ, Шеробод ва Денов туманларидаги мавжуд 39 та кўприк яроқсиз ва таъмирталаб аҳволда.

Олиб борилган зарур чоралар натижасида ҳудуддаги 28,8 мингга яқин симёғочларни алмаштириш, 665 та трансформаторни таъмирлаш ва қувватини ошириш, 209 та янги трансформатор ўрнатиш, 1,2 мингдан ортиқ тунги ёриткичлар ўрнатиш зарурлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, вилоятдаги 940 та икки қаватли уйларнинг 7 таси авария ҳолатда, 36 тасининг том қисми яроқсиз, 148 тасининг фасад ва подъездлари таъмирланмаган. Хусусан, 61 та икки қаватли уйлар ҳовлисида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, Музработ туманидаги “Чегарачи” маҳалласидаги 47 та хонадоннинг кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш, Шеробод туманидаги “Чуқуркўл”, “Яхшикўл”, “Деҳқонобод”, “Гичирдоқ” маҳаллаларидаги мавжуд кўприкларни қайта таъмирлаш лозимлиги белгилаб олинди.

Вазир Р.Маматов аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида вилоятдаги аниқланган мавжуд муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш, бунинг учун келтириб ўтилган маҳаллаларга керакли ишчи кучи ва инфратузилмани жалб қилиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва соҳа мутасаддилари билан ҳамкорликда муҳим чораларни амалга оширмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться