Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2021-05-11 | Сиёсат

2021 йилнинг 11 май куни Сиан шаҳрида (Хитой) Ўзбекистон делегатсиясининг “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги иккинчи учрашувидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди.

Вазирлар икки томонлама алоқалар ривожланиши билан боғлиқ долзарб масалалар ҳамда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
 
Таʼкидланганидек, давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли самарали натижалар бераётган қатор келишувларга эришилди, ўзаро ишонч мустаҳкамланди, қардош халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кенгайди.
 
Томонлар Саноат кооперацияси бўйича “йўл харитаси”ни, мултимодал транспорт коридори ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини имкон қадар тез муддатда амалга оширишнинг муҳимлигини қайд этдилар.
 
Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться