Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ниҳоят “Пахтакор” футзалда ҳам Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

2021-05-11 | Спорт

Уч кун давомида Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуаси ҳамда “Бунёдкор” футбол академияси спорт заллари футзал ишқибозлари билан гавжум бўлди. Бу ерда мамлакат чемпионатининг 16-тур ўйинлари ўтказилиб, жорий йилги мавсумга якун ясалди.

Сўнгги кунги ўйинларда бутун мавсум давомида пешқадамликни қўлдан бой бермаган “Пахтакор” жамоаси Қаршининг “Насаф” клуби футзалчилари билан куч синашди. Ушбу ўйинда ҳар қандай ҳисобда қозониладиган ғалаба “Пахтакор”ни ўз тарихида илк маротаба мамлакат чемпионига айлантирса, дуранг ёки мағлубият эса жамоа учун қимматга тушиши муқаррар эди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида қаршиликлар чемпионат пешқадамига муносиб рақобат тақдим этишди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Аммо, танаффусда мураббийларидан тегишли кўрсатмалар олган пойтахт жамоаси якунда йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа мавсум якунида 119 очко тўплаган “Пахтакор” илк бор бош совринни қўлга киритди. 118 очко тўплаган АГМК кумуш, 98 очко жамғарган “Huaxin-Жиззах” жамоаси эса бронза медалларига сазовор бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан турли номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди:

Энг яхши тўпурар – Акбар Усмонов (“Пахтакор”, 64та гол)

Мавсум кашфиёти – Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (“Строитель-Зарафшон”)

Энг яхши мураббий – Александр Петров (АГМК)

Энг яхши дарвозабон – Рустам Умаров (АГМК)

Энг фойдали ўйинчи – Анасхон Раҳматов (АГМК).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться