Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Урганчда «Ёшлар дафтари»га киритилганларга маиший техника воситалари тарқатилди
2021-05-10 | Ёшлар
Урганч шаҳрида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида Васийлик кенгаши ташкил этилди.
Урганч шаҳар ҳокимлигида «Ёшлар дафтари»га киритилган 45 нафар ёшларга маиший техника воситалари тарқатилди. Хусусан, 31 нафар ёшларга тикув машинаси, 9 нафар ёшга музлатгич ва 5 нафарига микро печлар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев сўзга чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш, «Ёшлар дафтари»даги ёшлар учун ажратиб берилган воситалардан тўғри фойдалана олишлари, мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа туришларида амалий кўмак бериш борасидаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Манба: ЎзА