Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

5 муҳим ташаббус амалда: Қўшкўпирда сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди

2021-05-10 | Спорт

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга қаратилган бўлиб, мамлакатимизда ушбу йўналишда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги «Тараққиёт» маҳалласида сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди. Майдончанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, нуроний отахонлар, устозлар ҳамда спорт ихлосмандлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан ёши улуғ инсонлар бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитларга ҳавас қилишини, шунинг учун бу имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб, эртамиз эгаларини доимий равишда спорт билан шуғулланишга чақирди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться