Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинди

2021-05-10 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти иштирок этди.

Халқаро бозорда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлган миллий қонунчиликни замонавий халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва Ўзбекистонда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатларини хорижда тан олинишини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

“Ўзстандарт” Агентлиги ва унга аъзо ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда маҳаллий стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг халқаро стандартларга мувофиқлиги ўрганилди. Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартларни жорий этишнинг таҳлили асосида, шунингдек, мавжуд меъёрий талабларни умумэътироф этилган стандартларга мос келтиришнинг бозор механизмларини ҳисобга олган ҳолда аниқ амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Агентликнинг маҳаллий тадбиркор ва экспортчиларни бевосита қўллаб-қувватлаш, хусусан, халқаро сертификатлар олишда амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишларини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қатор қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш режалаштирилди.

Муҳокама якунида маҳаллий маҳсулотларнинг техник регламентлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш жараёнларини соддалаштириш, сертификатлаш вақти ва молиявий харажатларини камайтириш, шунингдек, ташқи савдо соҳасида халқаро рейтинг ва индексларни яхшилаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться