Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида инвестиция ва ташқи савдо фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди

2021-05-08 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференция шаклида инвестиция ва ташқи савдо фаолияти соҳаларида устувор вазифаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва биринчи даражали чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Муҳокамада вазирликлар, идоралар, қўмиталар, агентликлар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция фаолияти кўрсаткичлари кўриб чиқилди – жорий йилнинг январь-апрель ойлари якунларига кўра, Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида тўғридан-тўғри ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 1,8 млрд долларни ташкил этди. Бунда, Давлат инвестиция дастури доирасида 696 млн долларлик 19та лойиҳа ишга туширилиб, 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида эса 1,2 миллиард долларлик 2961 лойиҳа фойдаланишга топширилди ва бу 32,6 мингта янги иш ўрни яратиш имконини берди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида 2,9 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилаётганлиги ва бу кўрсаткич ўтган йилдагисига нисбатан 13,7 фоизга ошгани маълум қилинди. Жами йил якунлари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 7,6 млрд долларни ташкил этади, бу эса 2020 йил якунларига нисбатан 18,8 фоизлик ўсишни таъминлайди.

Янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг иқтисодий самарасининг юқори кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида “Ички талабни ўрганиш – импорт таҳлили – захира базасини аниқлаш – янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш” схемаси бўйича уларни ишлаб чиқиш услубиётини такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Бунда асосан ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва кўплаб янги иш ўринлари яратиш назарда тутилмоқда.

Саноатни ривожлантириш ва тегишли қиймат занжирларини шакллантиришда иштирок этадиган тармоқ корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, лойиҳаларни иқтисодий самарадорлик мезонларига мувофиқ ўрганиш ва танлашнинг кўп босқичли механизмини яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Экспорт фаолияти масалалари ҳам муҳокама қилинди – жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида товар ва хизматлар экспортининг ҳажми 3,5 млрд долларни ташкил этгани қайд этилди. Шу билан бирга, экспортнинг умумий ҳажмида реал секторнинг тайёр маҳсулотлари улушини кўпайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилишича, биринчи ярим йиллик якунларига кўра прогноз қилинган экспорт ҳажми 5,1 млрд долларни ташкил қилиб, 2020 йилги кўрсаткичга нисбатан 24 фоизга ўсишни ташкил этади. Жами 2021 йил якунлари бўйича 17 млрд долларлик товар ва хизматларни экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, импортни оптималлаштириш, қўшимча фойдаланилмаётган экспорт имкониятларини аниқлаш ва қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг истиқболли йўналишларида илғор технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар қўйилди. Бу ички маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

Муҳокама якунида мутасадди раҳбарларга Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилиш ва республика ҳудудларига амалга оширилган ташрифлар чоғида инвестиция ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларининг ўсишини рағбатлантириш борасида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться