Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар мавзусига бағишланган матбуот анжумани

2021-05-08 | Ёшлар

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича шаҳримизда олиб борилаётган ишлар, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси мутасаддилари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.

Анжуманда дастлаб ОАВ вакилларига ёшлар учун яратилган имкониятлар, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодли авлодни қўллаб-қувватлаш, илмий-ижодий фаолияти учун шароит яратиш, ёшлар орасида спортни оммалаштириш ҳамда банд бўлмаганларини иш билан таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Тадбирда “Янги ҳаёт” ННТ раҳбари, блогер Саодат Абдузакирова бугунги кунда маҳаллаларда ёшлар билан ишлар етарли даражада ташкил этилмаганига эътибор қаратиб, мутахассислардан бу масалада нималар режалаштирилганлигини сўради.

Ушбу саволга Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бўлими бошлиғи Фароғат Аҳмаджонова ҳамда Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Шукурилло Анваров жавоб берар экан, бу йўналиш мутасаддиларнинг диққат марказида эканлиги, Ёшлар иттифоқи маҳаллаларда ҳам етакчилар фаолиятини янада жонлаштириш, Халқ таълими эса таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш орқали маҳаллалардаги ёшларга янада кўпроқ эътибор қаратишларини айтиб ўтди.

Анжуманда ёшлар тадбиркорлиги, улар олиши мумкин бўлган имтиёзли кредитлар, бандлигини таъминлаш ва бошқа қатор саволларга жавоб берилди. Жумладан, 5 муҳим ташаббус доирасида маданият марказлари, таълим муассасалари, спорт объектларида 2 877 та тўгараклар очилиб, уларга 79 334 нафар ёшлар жалб қилингани маълум қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда 71 та спорт майдонлари, 117 та Street workout майдончалари барпо этилгани ва бугунги кунда спорт секциялар сони 3 830 тага етказилиб, уларда 194 мингга яқин ёшлар шуғулланаётгани айтиб ўтилди.

2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида туманлардаги уюшмаган, ишсиз ёшларнинг 5 665 нафарини ишга жойлаштириш, 3 876 нафарини “1+1” дастури доирасида тадбиркорларга бириктириш ҳамда 6 747 нафарининг ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашиш орқали (жами 21 152 нафар ёшлар) бандлиги таъминланганлиги қайд этилди.
Шунингдек, 1 359 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 148 млрд. 386 млн. сўм кредит маблағлари ажратилгани ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 146 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 675 млн.сўм пул маблағлари ажратилгани ҳам қўшимча қилинди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться