Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

От спорти: учкураш йўналишида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионлари аниқланди

2021-05-07 | Спорт

Шу йилнинг 3-6 май кунлари Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Universal Jumping Agro” от спорти клубида от спортининг учкураш йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди

Мусобақада Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан иқтидорли ёш чавандозлар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Мусобақа якунига кўра, ўсмирлар ўртасида бухоролик Умид Вафоев «Максимал» лақабли тулпорида ғолибликни қўлга киритган бўлса, ёшлар орасида эса «Кросс» лақабли отида иштирок этган қашқадарёлик Аброр Эсоновга тенг келадиган рақиб топилмади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, Эсонов ўз омадини «Мираги» лақабли тулпорида ҳам синаб кўрди ва бу чиқиши унга кумуш медални тақдим этди.

Қуйида от спортининг учкураш йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Ўсмирлар:

1. Умид Вафоев (Бухоро) – «Максимал» лақабли тулпорда,

2. Елизавета Карачан (Тошкент ш.) – «Артур-2»,

3. Максим Дворянский (Тошкент ш.) – «Аллагир».

Ёшлар:

1. Аброр Эсонов (Қашқадарё) – «Кросс»,

2. Аброр Эсонов (Қашқадарё) – «Мираги»,

3. Элдор Эркинов (Фарғона) – «Фаришта».

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться