Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истиқболли ҳамкорлик

2021-05-07 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси банк ва молия соҳасидаги юқори малакали мутахассис ва раҳбар ходимларни тайёрлаш бўйича асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Ўзининг 25 йиллик фаолияти мобайнида мазкур академия 4 мингдан ортиқ мамлакат иқтисодиёти ривожи учун хизмат қилаётган магистр-раҳбарларни тайёрлади. Бугунги кунда академиянинг ўнлаб битирувчилари банк ва молия муассасалари, жойлардаги давлат бошқаруви органларида раҳбарлик қилиб келмоқда.

Академия “иккита диплом” модели бўйича таълим тизимини йўлга қўйиш учун етакчи чет эл таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу йўналишда эса Россия Федерацияси Президенти қошидаги Россия давлат хизмати ва халқ хўжалиги академияси корпоратив бошқарув олий мактаби (КБОМ) потенциал ҳамкор ҳисобланади.

Банк- молия академиясида онлайн тадбир бўлиб ўтди. Банк- молия академияси ректори Тимур Ядгаров Россия Федерацияси Президенти қошидаги Россия давлат хизмати ва халқ хўжалиги академияси корпоратив бошқарув олий мактаби раҳбари Сергей Органович Каледжян билан ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорликнинг истиқболдаги қатор йўналишларини муҳокама қилди. 

Жумладан, томонларнинг таълим бериш тизимини ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилиш, қизиқиш билдираётганлар юзасидан бизнес-текширув ташкил этиш, малака ошириш, семинар ва таълимнинг бошқа турларини ташкиллаштириш шулар жумласидандир.

–Академияда таҳсил олишни истовчилар орасидаги ўтган йилги танлов барча кутилган натижалардан зиёда бўлди, –дейди Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг Компотенцияларни ривожлантириш департаменти директори Баҳром Ниёзматов. – Бир ўринга 30 талабгор бўлди. Истовчилар орасидан энг билимдонлар саралаб олиниб, улар Россия, Швейцария ва АҚШ дан ташриф буюрган ўқитувчи-амалиётчилардан инновацион дастурлар бўйича таҳсил олмоқда.

Таъкидлаш керакки, 2021 йилда академия ўз тарихида биринчи марта “Банк иши”, “Молия”, “Иқтисодиёт” ва “Менеджмент” мутахассисликлари бўйича бакалавр даражасига эга бўлишни истовчилар учун очиқ қабул ташкил этишни режалаштирмоқда.

Учрашув якунида эса томонлар иштирокида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум Банк-молия академияси ва РХХДБА корпоратив бошқарув олий мактабининг дунё стандартларига мувофиқ халқаро тоифадаги мутахассислар ва раҳбарлар тайёрлаш борасидаги тажриба ва кучи бирлашишига замин яратади.

Манба: ЎзА

Поделиться