Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида «Е-ТIR» лойиҳаси ишга туширилди

2021-05-06 | Хавфсизлик соҳаси

Давлатимиз томонидан божхона органлари илғор ва инновацион технологияларни кенг тадбиқ этиш ва соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли Фармони божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхона»ни шакллантиришга муносиб хизмат қилмоқда. 

Мазкур Фармон билан тасдиқланган 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доирасида божхона процедураларини рақамлаштириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда.

Концепцияда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган қатор тадбирлар белгилаб олинган.

Шулардан бири, Ўзбекистон Республикасида ТИР-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи «Е-ТIR» лойиҳасини жорий этишни назарда тутади.

Шу муносабат билан, жорий илнинг 5 май куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида мазкур лойиҳанинг дастлабки тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур «Е-ТIR» лойиҳаси эса қонунийликни таъминлаш, давлат бюжетига божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, божхона қонунбузилишларига чек қўйиш каби вазифалар билан бир қаторда божхона расмиийлаштирувини енгиллаштириш орқали ташқи савдони жадаллаштириш имконини беради.

Айни шу жиҳати билан «Е-ТIR» лойиҳаси божхоначилар, ташувчилар ва албатта ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларига бирдек хизмат қилади.

Электрон ТИР лойиҳаси - халқаро «Е-ТIR» тизими 1975 йил Женевада имзоланган “Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларига мувофиқ миллий божхона тизимлари ўртасида товар ва транспорт воситалари, контейнерларнинг халқаро транзити учун хавфсиз маълумотлар алмашинувини таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, «Е-ТIR» пилот лойиҳаси дастлабки босқичда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Яллама” чегара божхона постида ишга туширилди. Давомини эса биз бугун Ўзбекистон ва Тоджикистон чегарасидаги “Ойбек” чегара божхона постида кўришимиз  мумкин.

Бир сўз билан айтганда, «Е-ТIR» тизимининг жорий этилиши ташқи савдода ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишончли ва хавфсиз йўл транспорти коридорларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться