Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

2021-05-06 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбирлар, кадрлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Жумладан, генерал-майор А.Икрамов Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими маърифат хонасини, маърифат хонасида ташкил этилган кутубхона ҳамда ички ишлар бўлими биносида жойлашган “Ватанпарварлик бурчаги” Тўрткўл тумани ва ички ишлар бўлими тарихи, жанговар урушларда қатнашган ички ишлар ходимлари, хизмат вақтида вафот этган ходимлар, ички ишлар бўлими ходимларининг ютуқлари ҳақидаги маълумотлар билан кўздан кечирди.

Шунингдек, туман ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор Ш.Аманов томонидан шахсий таркиб билан ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлари юзасидан презентацияси намойиш этилди.

Вазир ўринбосари генерал-майор А.Икрамов Беруний ва Элликқалъа туманларида ҳам бўлиб мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва ходимларининг маънавий-маърифий билимларини юксалтириш, уларни спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ва китобхонликка йўналтириш орқали касбий салоҳиятини ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться