Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Камондан отиш: ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

2021-05-06 | Спорт

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил учун Республика календарь режасига асосан, Республика олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мамлакат чемпионатида иштирокчилар (70+70) машқи, Mix, Олимпик раунд, жамоа беллашуви бўйича ўзаро мусобақалашади.

Мусобақада республикамизнинг Навоий, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган ўсмирлар ва қизлар 70 метр масофали нишонларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишмоқда.

Мусобақа 8 майга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться