Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Президенти билан учрашув бўлиб ўтди

2021-05-05 | Сиёсат

Жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Гуруҳи (ИТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан учрашув ўтказди. 

Унда Тошкент шаҳрида ИТБ Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгашининг 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирга тайёргарликнинг бориши ва тегишли ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси кўриб чиқилди. Ўзбекистон томонидан тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат тегишли ишчи гуруҳларининг Банк вакиллари билан тезкор ўзаро ҳамкорлиги қайд этилди. Тадбирни ташкил этиш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатлар режалаштирилди. Б.Ҳажар яқин вақтда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Йиллик йиғилишнинг кенг ёритилишига бағишланган “роуд-шоу” ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида эканлигини Ўзбекистон томонига билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки кўмагида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳа ва ташаббусларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди. Банк раҳбари Ўзбекистонда Иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ташаббуси амалга оширилишини юқори баҳолаб, мазкур молия муассасаси мамлакат иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг қудратли воситасига айланишига умид билдирди. Шу ўринда, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси, Давлат инвестициялар Жамғармаси, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи молиявий институтлари аъзолари ва хусусий инвесторлар каби янги шерикларни Жамғармага жалб этиш ва унга қўшимча ресурсларни сафарбар қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби доирасидаги кейинги саъй-ҳаракатлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться