Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё давлатларида сув хўжалиги бўйича қўшма тадқиқотлар олиб борилади

2021-05-05 | Экология

4 май куни Марказий Осиё халқаро институтида Сув хўжалигини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссиянинг Илмий-ахборот маркази директори Виктор Духовний билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Марказий Осиё давлатларидаги сув хўжалиги ҳолати, минтақада экологик вазиятни яхшилаш, сув ва атроф-муҳит масалаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 24 август куни Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида сув хавфсизлиги ва минтақани барқарор ривожлантириш бўйича бир қатор ташаббусларни илгари сургани таъкидланди.

Марказий Осиё халқаро институти таркибида сув-экологик тадқиқотлар бўлими фаолият олиб бормоқда. Учрашувда минтақа давлатлари ўртасида сув ва экология соҳасидаги ҳамкорлик муҳитини яратиш ва ишончли чора-тадбирларни амалга ошириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда мавжуд муаммоларга ечим топиш каби мақсадлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, ушбу масала бўйича эксперт гуруҳлари ва минтақа давлатлари илмий жамоатчилиги ўртасида мулоқот майдонини шакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Учрашув якунларига кўра, томонлар  минтақа мамлакатлари  ҳамкорлигида қўшма тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича келишувга эришди. 

Маълумот учун: Давлатлараро мувофиқлаштириш илмий-ахборот маркази сув хўжалигини ривожлантириш, бошқарувни такомиллаштириш ва Орол денгизи ҳавзасида экологик вазиятни яхшилаш масалалари бўйича ахборот- таҳлил маркази ҳисобланади.

Ушбу марказ Халқаро Оролни қутқариш жамғармасининг таркибий бўлинмаси саналади. Марказнинг филиаллари мавжуд бўлиб, минтақа давлатларидаги илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлайди.

Манба: ЎзА

Поделиться