Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ар-Риёдда Саудиялик ишбилармонлар билан давра суҳбати ўтказилди

2021-05-04 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 май куни Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялар раҳбарлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамда Ўзбекистон томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир ўзаро манфаатли қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутган ҳолда, йирик Саудия Арабистони компаниялари ва саноат холдинглари орасидан бўлажак шериклар билан муносабатларни йўлга қўйиш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан С.Умурзаков Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлида ўзига ишонч билан қадам босиб келаётганлигини ҳамда иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш ва жаҳон иқтисодий маконига интеграциялашувни давом эттиришни мақсад қилиб қўйганлигини таъкидлади. Шунингдек, у Саудия Арабистони компанияларини Ўзбекистонда ишбилармонлик билан шуғулланиш учун жорий этилган ноёб имкониятлардан фойдаланишга таклиф этди ва тегишли масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Саудия делегацияси раҳбари Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ривожланишининг юқори динамикасини ва Ўзбекистонга инвестициялар киритиш учун сезиларли ишга солинмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Саудия Арабистони компанияларини ўзбекистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Саудия Арабистони ишбилармонлари тақдимотлар шаклида ўз компаниялари ҳақида сўзлаб бердилар ва Ўзбекистонда фаолият юритиш бўйича ўз тасаввурларини баён қилдилар. Шунингдек, улар ҳамкорлик қилиш учун устувор йўналиш ва тармоқлар ҳамда қўшма лойиҳалар доирасида шериклик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш механизмлари ҳақида фикрларини билдирдилар.

Айрим Саудия Арабистони тадбиркорлари Республикада бизнес юритишга тайёр эканликларини билдирдилар. Жумладан, давра суҳбати доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Аль-Раджхи Интернешнл” компанияси ўртасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзоланди,

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться