Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарши шаҳридаги кўплаб фуқаролар мурожаати вазир ташаббуси билан ҳал этилди

2021-05-04 | Жамият

Бугун юртимизнинг ҳар гўшасида ўзига хос ободонлаштириш ишлари, шу билан бирга аҳоли мурожаатлари асосида жойларда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларга ўзига хос ёндашув асосида ечим топиш амалиёти кенг суратларда ҳаётга жорий этилмоқда.

Бу эзгу анъана айни вақтда Қашқадарё вилоятининг қатор маҳаллалари қиёфаси ва аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар мисолида ҳам яққол кўриниб турибди. Маҳалла ва оилан қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзоларининг куни кеча вилоятнинг Қарши шаҳридаги “Беглар” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борган ўрганишўлари давомида ҳудуддаги кўплаб муаммоларга амалий ечим топилди. Жумладан, маҳалладаги 28 та кўчада ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 2000 дан ортиқ дарахтларга турли шакллар берилди.

Ҳудуддан 15 тоннага яқин чиқинди маҳсулотлари олиб чиқиб кетилди, 130 га яқин хонадон деворлари оқланиб, 230 та хонадон томорқа ерларига экин экилишига кўмаклашилди. Маҳаллада жойлашган 5 та кўп қаватли уйлар атрофи тартибга келтирилиб, 42 та хонадон, хусусан, Шониёз Қурбонов, Меҳринисо Аҳмедова, Матлуба Мажидова, Даврон Раджабов каби кўплаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турар-жой уйлари таъмирлаб берилди. Гулистон ва Сардоба кўчалари атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди.

Ҳудуддаги ихтисослашган маданият мактаби ҳамда 7-умумтаълим мактабидаги бўш ер майдонларига ишлов берилиб, турли кўчатлар экишга кўмаклашилди. Маҳаллада яшовчи, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга турли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган 2 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди.

1 нафарига ҳуқуқий, 4 нафарига моддий ёрдам берилиб, 8 нафарига тикув машинаси, 4 нафарига микротўлқинли печь тақдим этилди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 та ёшлар бандлиги таъминланган бўлса, 1 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. 10 га яқин  ёшларнинг кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича билдирган таклифлари қўллаб-қувватланиб, уларга зарур кўмак бериш бўйича шаҳар масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Турли аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувларда билдирилган қатор таклифлар асосида Сардоба кўчасида яшовчи Қ.Рахимов, Б.Сафаров, Ким Олга, Элобод кўчасида яшовчи О.Хакимов, Ш.Ягмуров, Баланднов кўчасида яшовчи З.Муҳаммадиеваларнинг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Гулистон кўчасида яшовчи Гўзал Бозорова, Дилшод Аманов, Ҳурбуви Турдиева, Санжар Бозоров, Тожигул Бозорова, Зулайҳо Усмонова, Абдулазиз Қурбонов, Лутфия Ҳаитова, Маҳкам Саидова, Орзу кўчасида яшовчи Гулнора Бозорова, Марзия Исмоилова, Дарвозагузар кўчасида яшовчи Руниза Шодиева ҳамда Баланов кўчасида яшовчи Гулжаҳон Пардаеваларнинг мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди ҳамда уларда билдирилган муаммоларни тез фурсатда ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Вазир Р.Маматовнинг “Беглар” маҳалласига ташрифи давомида Очилой Юлдошеванинг ўғли Улуғбек Бердиевни жамоатчилик асосида иш билан таъминлаш бўйича қилган мурожаатига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. А.Темур кўчасида жойлашган 134-ётоқхонада истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Гулчеҳра Назаровага ўз мурожаатига мувофиқ равишда замонавий тикув машинаси совға қилинди.

Бир сўз билан айтганда, ҳудуддаги барча фуқароларнинг мурожаатларига имкон қадар тўла ечим топиш бўйича зарур ишлар амалга оширилди. Энг муҳими, кўрилаётган чоралар натижаси ўлароқ аҳолининг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши учун уларнинг ҳаётида қандайдир ўзгариш ясаш имконияти яратилмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться