Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Паркентда бир гуруҳ спорт фидоийларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди
2021-05-04 | Спорт
Халқимизда ёши улуғларни эъзозлаш, уларга ҳамиша ҳурмат кўрсатишдек умуминсоний қадриятлар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.
Бугунги кунда турли соҳалар тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фахрийларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам.
Куни кеча Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигида 12 нафар спорт фахрийларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” унвони ҳамда кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгашининг раиси Баҳодир Махситов ва бир гуруҳ Кенгаш аъзолари, Паркент тумани хокими Шоҳрух Шоаҳмедов, Тошкент вилояти Туризм ва спорт бошқармаси масъул ходими Комилжон Одилов, спорт фахрийлари, ёш спортчилар, мураббийлар ҳамда туман аҳолиси қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққан Б.Махситов Тошкент вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний маданиятни шаллантириш борасида жонбозлик кўрсатган спорт фидойиларининг хизматларини юксак даражада эътироф этди. Эътиборлиси, бу фидоийлар бугунги кунда ҳам аҳолига ўрнак бўлиб келишмоқда.
Шундан сўнг спорт жонкуярлари Мирзараҳим Ҳайдаров, Арслон Тожибоев, Шарофиддин Махсумов, Холдор Эргашев, Тўлқин Бўриев, Хусомиддин Ҳасанов, Владимир Бесенбаев, Далабой Каримов, Акмал Азимов, Ҳусниддин Усмонов, Ҳусниддин Эрназаров ҳамда Мирмаҳмуд Мирабдуллаевларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” унвони ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги