Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нуроний ва фахрийлар иштирокидаги маърифий тадбирлар

2021-05-03 | Жамият

Куни кеча Бухоро вилояти Когон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда қатор давлат ва жамаот ташкилотлари ҳамкорлигида шаҳардаги мавжуд 22 та маҳаллаларнинг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, фаол нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” мавзусида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Айтиш жоизки, шаҳардаги 102 нафар тарбияси оғир, уюшмаган, маънавий кўмакка муҳтож ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар маҳаллалардаги 23 нафар фаол фахрий кексаларга бириктириб берилган.

Тадбир аввалида “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунарга ўргатиш мақсадида ярмарка ҳамда “Менинг шонли йўлим” мавзусида Ички ишлар органлари фахрийлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида нафақадаги подполковник Обит Хафизов ва бошқа фахрийлар ўзларининг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

Шундан сўнг Когон шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида маҳаллалардаги ёшлар ва нуронийлар иштирокида “Ақл чархи” шахмат-шашка спорт мусобақаси ташкил қилинди. Шунингдек, “Навзиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Момоларнинг ўлмас меъроси” номи остида фольклор йўналишида қатор саҳна чиқишлари намойиш этилди. Маҳаллада яшовчи ёшлар ва момолардан иборат фольклорчи гуруҳларнинг мазкур чиқишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, кўплаб малакали шогирдлар етиштириб чиқарган фахрий педагоглар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга турли эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться