Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштироки тўғрисида
2021-05-01 | Сиёсат
2021 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигидаги делегация Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўз нуқтида делегация раҳбари шуни қайд этдики, кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беради.
Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзо мамлакатлар сармояси иштирокида уч мингдан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда, иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Шу йил 5 апрелда Тошкентда Евроосиё иқтисодий иттифоқи Саноат сиёсати бўйича кенгашининг 3-йиғилиши ўтказилиши мамлакатимизнинг ЕОИИ билан ҳамкорлигига мисол бўла олади.
Йиғилиш натижаларига кўра Евроосиё иқтисодий комиссияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, шунингдек, 2021-2023 йилларга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси имзоланди.
Қозон шаҳрида бўлиш асносида Ўзбекистон Бош вазири ЕОИИга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувларни ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати