Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон элчихонаси: Индонезия университети мамлакатимиз фуқаролари учун 9 та таълим грантини ажратади.

2021-04-30 | Таълим

Кеча Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида Сингапербангса Караванг (Universitas Singaperbangsa Karawang) университетининг халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари Фардиах О Лубис билан учрашув бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон вакиллари учун бакалавр дастури доирасида таҳсил олиш учун университетнинг 9 та махсус таълим грантини ажратиш бўйича келишувга эришилди.

Таълим гранти ҳар бир талаба учун 4 йиллик ўқиш даврини назарда тутади, у халқаро ҳаво қатнови, таълим олиш, виза ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди. Бундан ташқари, 2,5 миллион Индонезия рупийси  (тахминан 180 АҚШ доллари) миқдорида ойлик стипендия ва ётоқхонада яшаш учун ҳар ойда 1,5 миллион Индонезия рупийси  (тахминан 110 АҚШ доллари) берилади.

Таълим олиш учун таклиф этилган йўналишлар:

1. Юриспруденция факультети – юриспруденция.

2. Иқтисодиёт факультети - бухгалтерия ҳисоботи.

3. Педагогика ва таълим факультети – инглиз тили.

4. Қишлоқ хўжалиги факультети - агротехнологиялар ва агробизнес.

5. Исломшунослик факультети – ислом таълимоти.

6. Муҳандислик факультети – электр муҳандислиги.

7. Компютер технологиялари факультети - информатика.

8. Сиёсатшунослик факультети - журналистика ва коммуникация тадқиқотлари.

9. Тиббиёт факультети - диетология.

Қабул учун ҳужжатлар тўплами:

1. Сўнгги 5 семестр (мактаб, лицей ва коллеж битирувчилари) баҳолари.

2. Аттестат ёки диплом.

3. Тавсиянома (таълим муассасасидан).

4. Тиббий маълумотнома.

5. Ариза (Motivation letter).

6. Талабгорнинг кафолат хати (ўқишдан бошқа мақсадларни кўзламаслик ҳақида).

7. IELTS сертификати (5 б.).

8. Паспорт нусхаси.

9. Фото 3х4 (2 дона.).

10. Барча ҳужжатлар инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

 - Дастур веб-сайти: https://pmb.unsika.ac.id/international-undergraduate-program-iup-scholarship/ 

- Анкеталарни тўлдириш: http://bit.ly/AppFormIUP-UNSIKA

- Ҳужжатлар шаблони: http://bit.ly/TemplatesIUP-UNSIKA

- Ўқув режаси: http://bit.ly/CurriculumIUP-UNSIKA / http://bit.ly/ProspectusIUP-UNSIKA

 Ҳужжатларни топшириш муддатлари:

1. Барча ҳужжатларни топшириш - 2021 йил 24 июнь

2. Комиссиясининг дастлабки қарори - 2021йил 24 июнь

3. Онлайн-интервью – 2021 йил 1-2 июль

4. Натижаларни эълон қилиш - 2021 йил 6 июль

5. Виза олиш – 2021 йил 25-30 июль

6. Каравангга (Индонезия) етиб келиш – 2021 йил август

7. Ўқув йили бошланиши - 2021 йил сентябрь.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться