Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Спортни сев, спорт билан яша!»: Қашқадарёда шахмат бўйича вилоят финал босқичи ғолиблари аниқланди

2021-04-30 | Спорт

Хабар берганимиздек, Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли Маданият ва истироҳат боғида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда вилоят шахмат федерацияси ҳамкорлигида шахмат бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида 6-11 ёшли болалар ва мактаб ўқувчилари ўртасида “SHAXMAT CUP-2021» мусобақасининг вилоят финал босқичига старт берилганди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра мусобақа ғолиб ва совриндорлари қуйидагича кўриниш олди:

Ўғил болалар ўртасида:

1. Рамазонов Фирдавс (Чироқчи тумани);

2. Ботиров Жаҳонгир (Ғузор тумани);

3. Тошпўлатов Иброҳим (Касби тумани).

Қизлар ўртасида:

1. Бахтиёрова Шодия (Шаҳрисабз шаҳри);

2. Эшмирзаева Фарангиз (Муборак шаҳри);

3. Жўраева Фарида (Қарши тумани).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться