Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шахмат: Жавоҳир Синдаров Ўзбекистон чемпиони, энди у Жаҳон кубогида иштирок этади

2021-04-30 | Спорт

Шу йилнинг 16-29 апрель кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига мусобақалари бўлиб ўтди. Икки ҳафта давомида 13 нафар маҳоратли шахматчи мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш учун дона суришди.

Мусобақа иштирокчиларининг 7 нафари халқаро гроссмейстер, тўрттаси ФИДЕ устаси, бир нафари халқаро тоифадаги шахмат устаси эканининг ўзиёқ мамлакат чемпионатининг нуфузи анча юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Қолаверса, мусобақа ғолиби ФИДЕ Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиши ҳам мусобақага бўлган қизиқишни ошириб юборди.

Баҳслар швейцарча тартибда ўтказилди. Чемпионатнинг мукофот жамғармаси 60 миллион сўмни ташкил этиб, ушбу сумма дастлабки 8та ўриндан жой олган шахматчилар ўртасида тақсимланди.

Чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказган Жавоҳир Синдаров 9 очко билан 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни 8,5 очкодан жамғарган Жаҳонгир Воҳидов ҳамда Нодирбек Абдусатторовлар банд этишди. Фақат, қўшимча коэффициентларга кўра Воҳидов 2-ўринни эгаллади. 8 очко жамғарган Нодирбек Ёқуббоев эса кучлилар квартетини якунлаб берди.

Ўзбекистон чемпионати якунида 1-8-ўринларни банд этган шахматчилар медаль, диплом ҳамда 2 500 000 сўмдан бошлаб 20 000 000 сўмгача бўлган миқдордаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланишди.

Шахмат. Эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати.

Олий лига, якуний ўринлар:

1. Синдаров Жавоҳир – 9 очко (20 000 000 сўм),

2. Воҳидов Жаҳонгир – 8,5 очко (12 000 000 сўм),

3. Абдусатторов Нодирбек – 8,5 очко (8 000 000 сўм),

4. Ёқуббоев Нодирбек – 8 очко (5 500 000 сўм),

5. Воҳидов Шамсиддин – 8 очко (5 500 000 сўм),

6. Жумаев Марат – 7,5 очко (4 000 000 сўм),

7. Сайдалиев Саидакбар – 6,5 очко (2 500 000 сўм),

8. Абдисалимов Абдималик – 6 очко (2 500 000 сўм),

9. Абдураҳмонов Муҳаммадали – 4 очко,

10. Бекмуродов Хумоюн – 3,5 очко,

11. Мадаминов Муҳиддин – 3 очко,

12. Шермуҳаммадов Самандар – 3 очко,

13. Рахматуллаев Олмос – 2,5 очко.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться