Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2021-04-29 | Технологиялар
Бугун 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Вазир Ш. Содиқов Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT-таълим ва энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар. Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли ёналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги