Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Н.Исмоилов: Халқаро парламент конференцияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконини яратади
2021-04-29 | Сиёсат
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида «Халқаро тинчлик ва ишончни мустаҳкамлашда парламентларнинг тутган ўрни» мавзуидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этди.
Конференцияда Туркманистон парламенти аъзолари, Европа, Осиё мамлакатлари парламенти ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлари иштирок этди.
«Ашхабод шаҳрида ташкил этилган халқаро конференция парламентлараро алоқалар, уларни ривожлантириш, ўзаро кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашиш учун фойдали мулоқот майдонига айланди», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов
Бугун жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг янги тарихидаги тинчликсевар ташқи сиёсати ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва очиқлик тамойиллари асосида изчил амалга оширилаётганини эътироф этмоқда. Албатта, халқаро алоқаларни кучайтириш ва мустаҳкамлашда хорижий давлатлар билан парламентлараро ҳамкорлик ҳам мазмунан бойиб бормоқда.
Қонунчилик палатаси Спикери тадбир давомида Ўзбекистонда бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида батафсил гапириб берди.
«Икки мамлакатнинг очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсати натижасида қисқа вақт ичида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилди. Дунёда мавжуд эпидемиологик вазиятга қарамай, стратегик шериклик алоқалари анъанавий тарзда юқори савияда жадал ривожланмоқда. Айниқса, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани аҳамиятли. Зеро, Туркманистонда икки палатали янги парламент тузилгани парламент амалиётида ижобий роль ўйнайди ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга қўшимча туртки беради», — деди Халқаро конференцияда томонлар икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов
Халқаро конференцияда томонлар икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
«Ўзбекистон ва Туркманистон парламентлари ўзаро дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки халқни бир-бирига янада яқинлаштиришга хизмат қилади. Парламентлараро ҳамкорлигимиз эса ушбу эзгу интилишларни муваффақиятли амалга оширишда, хусусан, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бахш этишга хизмат қилади», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси