Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоятида бир кунда 20 та оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади

2021-04-27 | Жамият

Туризм ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманлари бўйлаб олиб борилган ўрганишлар натижасида Зомин тумани, Дуоба қишлоғи маҳалла биносида Вазирлик ташаббуси билан ҳудудий бошқарма, туман ҳокимлиги, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспексияси масул ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Тарғибот тадбирлари Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган Юқори Ухум, Мушкийбирон, Бахмал туманидаги Мўғол ва Новқа Ота, Ғаллаорол туманининг Хитоюзи, Қипчоқсув, Булоқбоши, Ҳамза ҳамда Аламли, жумладан, Зомин туманидаги Қоронғисой, Ўриклисой, Усмонлисой, Етти кечув ҳамда Янгиобод туманида жойлашган Хўжамушкент қишлоқ ва маҳаллари аҳолиси орасида кенг олиб борилди. 

Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 20 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма ҳамда махсус гувоҳномалар топширилди. Масуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туризм хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш борасида тегишли тавсиялар берилиб, Вазирликнинг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Такидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 сон қарори ижросини таминлаш мақсадида ҳудудларнинг юқори туризм салоҳиятига эга туман ва маҳаллалари бўйлаб оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш жумладан, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида янги иш ўринларини яратиш ҳамда қўшимча даромадни ёлга қўйишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться