Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган ва Ўш вилоятлари туризмни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилади

2021-04-26 | Туризм

Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятини ривожлантириш жамғармаси директори, туризмни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Абдулқодир Алиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Наманган вилоятида бўлди.

Маълумки, жорий йилнинг 11-12 март кунлари кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга ташрифи ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича ҳар икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари ўртасида ўзаро ҳудудлараро ҳамкорлик келишувларига эришилган эди.

Ўш вилояти делегациясидан жой олган “GIZ” лойиҳаси координатори, “Osh Travel”, “Pamir-Alay”, “Destination Osh”, “EcoDom”, “Sanrays”, “Muzbulak Travel” каби йирик туристик компаниялар раҳбарлари ташриф доирасида Наманган вилоятида туризм соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан “B2B” шаклидаги музокараларда иштирок этди. 

Бизнес форум натижасида, Наманган вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўш вилоятининг туризмни ривожлантириш кенгаши ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, икки вилоят туризм бизнеси вакиллари 20 дан ортиқ ўзаро шартномага имзо чекди. Мазкур келишувларда Наманган ва Ўш вилоятлари ўртасида сайёҳларни ҳудудлараро жалб этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Қирғизистонлик делегация аъзолари ташриф муносабати билан ташкил этилган инфо-тур давомида Наманган вилоятидаги эътиборга молик туристик масканларда бўлди. Жумладан, Наманган шаҳридаги “Анамед” диагностика маркази, Ёшлар зиё маскани, “Афсоналар водийси” тематик парки, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи меҳмонлар эътиборини тортди.

Манба: ЎзА

Поделиться