Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Эстония электрон ҳукумат академияси билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

2021-04-26 | Сиёсат

Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов Эстония Электрон ҳукумат академиясининг (eGA)  ижрочи директори ва бошқарув раиси Ханнес Асток билан музокаралар ўтказди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлигининг амалий тадбирлари муҳокама қилинди.

Ханнес Астокнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда электрон ҳукуматни жорий этиш Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотлар дастурининг муҳим элементларидан биридир. Шу муносабат билан «Рақамли Ўзбекистон-2030» амалий чора-тадбирларининг узоқ муддатли стратегияни тасдиқлаган мазкур фармоннинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

 У 14-17 апрель кунлари Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришда ёрдам берилгани учун миннатдорлик билдирди. Ташриф давомида eGA  ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатда мамлакатимизда электрон ҳукуматни амалга оширишда шерикликнинг асосий йўналишларини белгиланган.

Суҳбат чоғида томонлар БМТнинг электрон ҳукумат сўровида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилашга ва ўзбекистонлик мутахассисларни ушбу соҳадаги Эстония ва бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибаси билан таништиришга қаратилган қўшма амалий қадамларни муҳокама қилди.

eGA нодавлат шаклдаги эксперт, таҳлилий ва консалтинг ташкилотидир. У 2002 йилда электрон ҳукумат соҳасида амалий билим ва тажрибани оммалаштириш учун ташкил этилган. eGA дунёнинг 130 мамлакатида 200 дан ортиқ ташкилот билан ишлаш ва 5,5 мингдан ортиқ давлат хизматчисини тайёрлаш бўйича тажрибага эга.

Эстония рақамлаштириш жараёнларида дунёда тан олинган етакчи ҳисобланади. Мамлакатдаги давлат хизматларининг 99 фоизи рақамлаштирилган. Мактаблар ва маҳаллий ҳокимият органлари 100 фоиз компьютерлар билан таъминланган. Банк операцияларининг 99 фоизи электрон шаклда амалга оширилади. Тиббий рецептларнинг 98 фоизи онлайн тарзда берилади. Аҳолининг 98 фоизи шахсий электрон калитларга эга. Эстонияда солиқ декларацияларининг 95 фоизи электрон шаклда тақдим этилади, шунингдек, мамлакатда аҳолининг 88 фоизи интернетдан мунтазам фойдаланади. Мамлакат фуқароларининг 67 фоизи эса интернет орқали рўйхатга олишда иштирок этди. 2019 йилги сўнгги парламент сайловларида 43,8 фоиз сайловчи онлайн шаклда овоз берди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться