Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби: Бу ҳафтада Ўзбекистон Президентининг Хитой Раиси ва Туркманистон Президенти билан мулоқоти режалаштирилган

2021-04-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Администирацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтага режалаштирилган  ички ва ташқи сиёсат бўйича кун тартиби юзасидан брифинг ўтказди

Хусусан, ушбу ҳафтада қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоконференция ўтказилиши  режалаштирилган.

«Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган ушбу мажлисда  иккита асосий йўналиш ўрин олган, - деди Ш.Асадов. - Биринчиси - ички бозорни қурилиш материаллари билан етарлича таъминлаш, энергия самарадорлиги орқали таннархни тушириш, иккинчиси - импорт таркибини ўрганиб, уларнинг ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириб, корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади».

Бундан ташқари, ҳафта давомида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш, темир йўл транспорти тизимидаги трансформация жараёнларини жадаллаштириш юзасидан тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда.

Президент Матбуот котибига кўра, бу ҳафтада, шунингдек,  давлатимиз раҳбарининг Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари ҳам режалаштирилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться