Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумий (инглиз) ҳуқуқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари

2021-04-26 | Сиёсат

Форум доирасидаги “Умумий (инглиз) ҳуқуқ тизимининг хусусиятлари” мавзуидаги сессия мунозараларга бой бўлди.

Дунё бўйлаб инглиз ҳуқуқининг мослашувчанлиги, киришимлилиги ва амалийлиги билан ажралиб туриши тадбиркорлик субъектлари сабабли ўзларининг фаолиятларида инглиз (умумий) ҳуқуқи тизимини қўллашни афзал кўришади. Шу нуқтаи назардан, дунё бўйлаб шартномаларнинг 60 фоизидан ортиғи ушбу тизимда амалга оширилганлиги ажабланарли эмас.

Инглиз ҳуқуқининг юқорида белгиланган ҳамда янги технологияларни ривожлантириш билан боғлиқ, масалан, крипто-валюталар ва бошқалар каби янги пайдо бўлаётган “ҳуқуқий муаммоларни” бартараф этишга тайёрлиги билан боғлиқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда, миллий қонунчилик билан қамраб олинмаган инглиз ҳуқуқининг баъзи элементларини имплементациясини кўриб чиқиш зарур ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг янги сиёсати асосий мақсади конструктив ва ўзаро манфаатли кўптомонлама ҳамкорлик бўлган очиқлик тамойилига асосланади. Инглиз ҳуқуқ тизимида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишбилармон доираларнинг Ўзбекистонда бизнес юритишга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, ҳар бир инвестор учун, айниқса, ҳуқуқий соҳада тенг қулай шароитлар яратиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири инглиз (умумий) ҳуқуқи тизимининг хусусиятлари масалаларига бағишланган.

Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди:

·        нима учун иқтисодий ислоҳотлар ва Ўзбекистонда инглизча умумий юрисдикцияни яратиш бир-бирига мос келиши керак;

·        нима учун инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш керак: учта асосий сабаблари;

·        инглиз ҳуқуқини имплементация қилиш ва қўллашда суд ҳокимиятининг роли;

·        инглиз ҳуқуқининг Ўзбекистонда қўлланилиши;

·        инглиз ҳуқуқини имлементация қилиш ва қўллаш соҳасидаги хорижий тажриба;

·        низоларни арбитраж ёки воситачилик йўли билан ҳал қилиш: инглизча ёндашув.

Сессияда юқорида назарда тутилган масалалар бўйича катта тажрибага эга хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Мазкур сессияда Буюк Британиянинг Слинн фонди президенти Сер Питер Гросс модераторлик қилди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди.
Сессияда спикер сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сэр Сума Чакрабарти, Буюк Британия адлия вазири лорд Девид Вулфсон, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси Отабек Назиров, Буюк Британия Юқори суди бўлими вице-президенти сэр Жеймс Дингеманс, Буюк Британиялик қироллик адвокати ва халқаро юрист Ҳавар Куреши, адвокат, арбитр, медиатор, Aрбитрлар олий институти аъзоси Майкл Патчетт Жойс ва бошқалар иштирок етдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться