Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга...
2021-04-26 | Жамият
Бугун ушбу жўшқин сатрлар муаллифи Муҳаммад Юсуфнинг таваллудига 67 йил тўлди. Шу муносабат Андижон шаҳридаги шоир номи билан аталувчи мактабда, унинг ёру-биродарлари, шогирдлари ҳамда муҳлислари иштирокида ижодий тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб кенг жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирилдилар. Адабий кеча давомида турли касб эгалари иштирокида шоир ижодига оид челленж ўтказилди.
Шунингдек тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси, шоира Ҳуршидабону Қўчқорова, шоирнинг рафиқаси Назира Ас-саллом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими “Саодат” журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмоновалар Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритдилар.
Шоирнинг самимий, содда тилда ёзилган шеърлари ҳар бир инсонни чуқур ўйга чорлайди. Ватанни, унинг муқаддас тупроғини севишга ундайди. У ўтли мисралари билан миллионлаб қалбларда Ватан суратини чиза олди. Шоир ўз шеърида “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” дея эътироф этгани бугун ўз исботини топаётгандай. Унинг меҳр ва муҳаббат тўла улкан шеърияти етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида акс садо бериб турибди.
Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги