Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийда ўтказилган кооперация саноат ярмаркаси ҳамкорлар топишга кўмакчи бўлди

2021-04-26 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22-24 апрел кунлари Навоий шаҳридаги “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида вилоятда фаолият юритаётган йирик саноат корхоналари томонидан республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Металлургия, машинасозлик, энергетика, кимё саноати ва қурилиш материаллари соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш салоҳиятига эга маҳаллий корхоналар ҳамда улар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил этилган мазкур саноат ярмаркасида, сўнгги маълумотларга кўра 600 га яқин етакчи саноат корхонасидан вакиллар, тадбиркорлар, шунингдек, 150 тага яқин корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари – “Навоийазот” АЖ, “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси, “Gidro stanko servis” МЧЖ фаолияти, шунингдек, ҳудуднинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Навбаҳор туманидаги “Сармишсой” туристик базаси, қадимий қоятош расмлари, Нуротадаги “Чашма” зиёратгоҳида бўлди.  Тадбирнинг иккинчи кунида “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда ташкил этилган ярмарка фаолияти билан танишилди.

– Корхонамиз ярим асрлик тарихга эга бўлиб, турли кўринишдаги насослар ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарамиз, – дейди “Сувмаш” АЖ менежери Алиакбар Бобоқулов. – Айни пайтда тўрт юз нафардан зиёд ишчи-ходим рақобатбардош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Биз, ўз маҳсулотларимизни нафақат ички бозорга етказиб бераяпмиз, балки Ўрта Осиё давлатларига ҳам экспорт қилаяпмиз. Навоийда ўтказилган ярмаркада ўзимизнинг юздан ортиқ турдаги маҳсулотларимиз билан қатнашдик. Якунда юртимиздаги бир қатор электростанциялар раҳбарияти билан тайёр маҳсулот етказиб бериш юзасидан умумий қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган шартномалар имзоладик  

Ярмарка доирасида Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Gidro stanko servis” МЧЖ сингари етакчи тармоқ корхоналари томонидан тақдимотлар ташкил этилди. Ҳамкорлик битимлари тузиш бўйича музокоралар олиб борилди.

– Ушбу саноат ярмаркасига Бухоро вилоятидан 75 та саноат корхонаси ва тадбиркорлар билан ташриф буюрдик, – дейди вилоят ҳокимлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича котибият мудири Бобур Асадов. – Бу самарали бўлди, деб ўйлайман. Чунки вакилларимиз умумий қиймати 10 миллиард сўмдан зиёд 10 дан ортиқ олди-сотди шартномаси ва 20 дан ортиқ ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Бу эса вилоятимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Навоий кон-металлургия комбинати бугунги кунда республикамизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация алоқалар бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Саноат ярмаркасида таъкидланганидек, биргина 2020 йилда корхонада умумий қиймати 352,3 миллиард сўм бўлган маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, комбинат тармоқлараро кооперация доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3,5 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинган.

2021 йилда комбинатда 154 та лойиҳа бўйича қарийб 433 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек, саноат кооперация доирасида 3,8 триллион сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар харид қилиш кўзда тутилган.

– Албатта, бугун корхонамиз тизимидаги Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда ташкил этилган ярмарка биз учун ҳам ҳар томонлама самарали бўлди, – дейди НКМК моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи Маъруф Амонов. – Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган саноат корхоналари томонидан кўргазмага олиб келинган маҳсулотларни кўздан кечириб ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда 117 корхона билан келишувга эришдик. Натижада саноат кооперация доирасида 224 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар харид қилиш бўйича шартномалар имзоладик.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази директори Фарруҳ Хўжамқуловнинг таъкидлашича, ўтказилган ярмарка доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан умумий қиймати 421 миллиард сўмлик саноат маҳсулотларини харид қилиш бўйича 1336 та шартнома тузилган. Шунингдек, тадбиркорлар ва буюртмачилар ўртасида 269 та ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Албатта, юртимизда йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилаётган бу каби тармоқлараро кооперация саноат ярмаркалари иқтисодиётимизни ҳар томонлама юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Манба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Поделиться