Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари учрашуви

2021-04-26 | Сиёсат

2021 йилнинг 24 апрель куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирли А.Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот икки томонлама алоқаларни кўп векторли стратегик шерикликнинг янги босқичига чиқишига, икки қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамфикрлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Тожикистонга уюштириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида товар айланмасини янада ривожлантириш учун салоҳиятли имкониятлар, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш, минтақалараро алоқаларни янада ривожлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг учрашуви очиқлик, дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться