Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим бўлими энди янги, замонавий бинода фаолият юритади

2021-04-26 | Таълим

Бухоро вилояти Пешкў туманидаги мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги ёш авлод таълим-тарбиясида салмоқли ишлар амалга оширилган бўлсада, Мактабгача таълим бўлими учун алоҳида бино мавжуд эмас эди.

Бугунги кунда туманда 40 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти ва 53 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.

2019 йилда туман марказидаги Aмир Темур кўчасида «Ориент хаус строй маркет» МЧЖ томонидан Мактабгача таълим бўлими биноси қурилиши бошланган эди. Бинонинг қурилиши учун давлат бюджетидан 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Бугун эса Мактабгача таълим бўлими биноси замонавий кўринишда қад ростлади.

Мактабгача таълим бўлимининг янги бинода фаолият бошлаши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси, туман ҳокимлиги масъуллари, ҳудуд аҳолиси қатнашди.

Қурувчиларга анъанага мувофиқ тўн кийдирилди.

Манба: ЎзА

Поделиться