Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг етакчи адвокатлик идораси билан Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий хизматлар кўрсатишга оид меморандум имзоланди

2021-04-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси, Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ва Кёнджу шаҳар “Маджубом” адвокатлик идораси ўртасида меморандум имзоланди

Ушбу идора Кёнджу шахридаги энг нуфузли юридик компаниялардан бири бўлиб, унинг фаолияти хорижий фуқароларга, айниқса, МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.

Ҳужжатни имзолаш маросимида мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги ваколатхонаси ходимлари ҳамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси вакиллари иштирок этди.

Меморандумдан кўзланган мақсад Кёнджу шаҳри ва унга яқин бўлган Ўзбекистон фуқаролари гавжум яшайдиган ҳудудларда ватандошларимизга адвокатлик хизматлари кўрсатиш, ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар бериш, виза ва бошқа ҳуқуқий масалаларда кўмаклашишда ҳамкорлик қилишдан иборатдир.

Тадбирда Жанубий Кореяда вақтинча меҳнат фаолияти олиб бораётган ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ва маъмурий масалаларда ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться