Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватанга қасамёд маросимида йигитларга Президент совғаси ва қўмондон табрикномаси топширилди

2021-04-25 | Хавфсизлик соҳаси

2021 йил муддатли ҳарбий хизматни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларида ўташ учун келган 900 нафарга яқин ёшлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.

25 апрель куни шу муносабат билан Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўтган тантанали тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбарияти, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.

Тантанали марш садолари остида майдонга Жанговар байроқ ва Мудофаа вазирлиги байроғи олиб кирилди.

Шундан сўнг янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар карантин қоидалари ва ижтимоий масофаланиш тартибларига риоя этган ҳолда она юртимизнинг сарҳадларини, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сўнгги нафаси қолгунча ҳимоя қилишга онт ичиб, Ватанга қасамёд қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мадҳиялари янгради.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Респуликаси мудофаа вазирининг аскарларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Айтиш жоизки, Ватанга қасамёд ҳар бир ватанпарвар, юртсевар йигитнинг ўз Ватани ва халқига бўлган меҳру муҳаббати, садоқатининг ёрқин ифодасидир.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида юртимизда карантин қоидалари кучайтирилгани сабаб, тантанали тадбирда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок эта олмади. Шу муносабат билан қўмондон аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этмагани учун йигитлардан ҳафа бўлмасликни сўради.  

Шунингдек, сўзга чиққанлар йигитларни ҳаётида бир марта бўладиган унутилмас кун муносабати билан табриклаб, уларга юксак ишонч билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аскарларга совғаси сифатида тақдим этилган “Ўзбекистон тарихи” ва “Темур тузуклари” китоблари йигитларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришга замин яратади. Ҳар бир аскарга Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг йўллаган номма-ном табрикномаси, аскарларда Ватанга қасамёд маросими ҳақида илиқ таассуротларнинг бир умрга муҳрланишини таъминлади.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри жамоаси томонидан миллий куй ва қўшиқлар тантанага байрамона руҳ бағишлади.

Тантанали тадбирдан сўнг ор-номусини ўртага қўйиб, қасамёд қилган аскарлар шарафига байрамона дастурхон ёзилди.

Манба: ЎзА

Поделиться