Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Форум доирасида “Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш” “Legal Tech” электрон ахборот тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди

2021-04-23 | Жамият

“Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими ҳақида маълумот берилди.

Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими — Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига асосан жорий этилган.

Қулайлиги нимада?

“Legal Tech” электрон ахборот тизими (yurxizmat.uz) кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек, бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотларниннг таъсис ҳужжатлари в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор орқали) электрон шаклда тайёрлаш имконини беради.

Сайт харитаси қуйидагича:

Хусусан, мазкур сайт 6 та бўлимдан иборат.

* судга оид ҳужжатлар;

* шартномалар, келишув, битимлар; ишончномалар;

* корпоратив ҳужжатлар;

* шахсий таркибга оид ҳужжатлар;

* ариза, илтимосномалар намуналари;

* нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар.

Тизим фаолиятининг асосий мезони фойдаланувчиларга белгиланган категориялар орқали тайёр ҳужжатни чиқариб беришдан иборат.

Бунда фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра ҳужжатни чоп этиши ёки тегишли форматда сақлаб олиши мумкин бўлади.

Тизимнинг ишга туширилиши аҳоли, тадбиркорлар билан бир қаторда давлат органларига ҳам катта қулайлик яратадиган ҳуқуқий база бўлади. Чунки ҳозирги кунда Ўзнетда ҳуқуқий ҳужжатларнинг бепул базаси мавжуд эмас эди. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқий ҳужжатлар тузишда ортиқча вақт ва ресурс сарфланишига сабаб бўлаётган эди. Эндиликда интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлган ҳар бир шахс ҳужжатни тизим орқали тўғридан-тўғри  расмийлаштириб олиши мумкин.

Тизим, шунингдек, аҳоли давлат органларига ҳужжат намунасини сўраб мурожаат қилишини камайтириши билан ҳам аҳамиятли бўлиб, бунинг ўрнига уларнинг вақтларини бошқа устувор вазифаларга йўналтириш имконини ҳам беради.

Энг асосийси, ҳужжатлар намуналарини нотўғри расмийлаштириш орқали юзага келадиган оворагарчиликларнинг олди олинади. Натижада арзимаган ариза тўлдириш учун ҳам адвокат ёки ҳуқуқшуносга мурожаат қилишга зурурат бўлмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться