Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

2021-04-23 | Сиёсат

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ялпи мажлисни очиқ, деб эълон қилди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилётган ялпи мажлисда қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2019 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти, Марказий банк бошқаруви раисининг Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, мамлакатимиз олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Қолаверса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг амалдаги фаолияти ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться