2021 йилнинг 22 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомийни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Вазир икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантиришда Элчининг шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди. Ўз навбатида, Содиқ Имомий Тожикистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятида унга ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги